Воҳиджон Исоқовдан “Эслагин”

Сана: 11.12.2015 3308

Воҳиджон Исоқовдан “Эслагин”

Халқимизнинг хушовоз хонандаси Воҳиджон Исоқов айни дамда қизғин  ижод уммонига шўнғиган. Бир қатор тароналарни ёзиш ишлари ҳам якунланди. Улардан бири бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали жаранг сочди. “Эслагин” деб номланган мазкур композиция тингловчилар томонидан илиқ фикрлар билан қарши олинди.

 

Воҳиджон Исоқовдан “Эслагин”

Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Аҳад Қаюм қаламига мансуб. Мусиқаси устида хонанданинг ўзи ишлаган. Аранжировкаси эса Аҳлиёр Азимов томонидан амалга оширилган. Ҳозирги кунда мазкур таронага видеоклип тасвирга тушириш ишлари устида “9999” студиясининг клипмейкерлари томонидан тайёргарлик олиб борилмоқда. Тез кунда бу ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз. Ҳозир эса янги таронадар баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol