Мафтункор Шаҳзодадан супер премьера “Моё чудо”

Сана: 10.12.2015 3650 қайноқ

Мафтункор Шаҳзодадан супер премьера “Моё чудо”

Ўзининг нафақат ижоди, балки, самимийлиги, ёқимли табассуми ва инсонийлиги билан халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаб, санъатимизда юксак натижаларни қўлга киритиб, ҳар бир мухлиснинг муҳаббатига сазовор бўлган эстрадамизнинг порлоқ юлдузи, мафтункор Шаҳзода байрам арафасида тайёрлаб қўйган бир қатор туҳфаларини кетма-кет тақдим этиб келмоқда. Ана шундай такрорланмас туҳфалардан бири “Моё чудо” деб номланган  композиция тингловчилар учун ҳақиқий сюрприз бўлиши аниқ. Шўх ва яхши кайфият улашиб, орзулар осмонига олиб чиқадиган қўшиқ барчага бирдек манзур келиши аниқ.  Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Олег Чичановский қаламига мансуб.

 

Мафтункор Шаҳзодадан супер премьера “Моё чудо”

Тўйга тўёна билан дегандаридек, Шаҳзода бу композицияга ишланган байрамона клипни ҳам сайтимиз орқали намойиш қилмоқда. Маҳоратли клипмейкер Тимур Примкулов режиссёрлигида яратилган клип мухлислар учун ҳақиқий янги йил совғаси бўлади десак янглишмаймиз. Клипни томоша қилар экансиз, қалбингизни ажиб ҳислар қамраб олади. Худди эртаклар мамлакатига тушиб қолгандек ҳис қиласиз.

Мафтункор Шаҳзодадан супер премьера “Моё чудо”

Видеоклип намойиши олдидан буюрма берилгандек, табиат ҳам оппоқ қор билан юртимизни сийлади. Бу ҳақиқий туҳфа. Минг бор гапиргандан кўра бир бор томоша қилган афзал деганларидек, томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol