“Снежная Королева” – янги йилга бағишланган оилавий мюзикл

Сана: 10.12.2015 3399

“Снежная Королева” –  янги йилга бағишланган оилавий мюзикл

Ўзбекистонда илк бор ўтказилиши режалаштирилган ва айни дамда катта тайёргарлик олиб борилаётган “Снежная Королева”  номли оилавий мюзикл янги йилга ажойиб совға десак янглишмаймиз.  8-10 январь кунлари  “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган мазкур мюзикл янги йил таътилини янада мароқли ўтишини таъминлайди.

 

“Снежная Королева” –  янги йилга бағишланган оилавий мюзикл

Мазкур мюзиклда бош ролларни маҳоратли хонандалар Сардор Милано, Саида,  Жасур Мирсагатов ҳамда Камилла ижро этишмоқда.

Болалар ва катталар орзуси қачонки, оилада янги йил столи атрофида ўтириб, ота-она ва болалар бир-бирига совғалар улашсагина амалга ошади ва бу лаҳзалар унутилмас онларга айланади ҳамда бир умрга ёдда қолади. “Снежная Королева” ҳам  болалар ва катталар орзусини амалга оширадиган ҳақиқий янги йил шоуси ҳисобланади.

“Снежная Королева” –  янги йилга бағишланган оилавий мюзикл

Иқтидорли санъаткорлар, ёрқин кастюмларда чиройли чиқишлар, бетакрор ва байрамона декорация барчаси сиз учун. Бу рўйҳат мюзиклдан бир томчи ҳолос. Режиссёр ва унинг ижодий жамоаси сизлар учун кутилмаган туҳфалар тайёрламоқда. Бунинг барчасига 8-10 январь кунлари “Истиқлол” санъат саройига ташриф буюриб унутилмас лаҳзалардан оилавий баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol