“Кексалар эъзозда” мақом ансамбли концерт дастури

Сана: 10.12.2015 3460

“Кексалар эъзозда” мақом ансамбли концерт дастури

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан жорий йилнинг 14-декабрь куни, соат 19:00да “Истиқлол” санъат саройида, мақом ансамблининг “Кексалар эъзозда”  деб номланган концерт дастури бўлиб ўтади. Дастурида мақом санъати усталари ҳамда эл ардоғидаги устоз санъаткорлар иштирок этади. Бизни кузатишда давом этинг ва янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.

 

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар маданият ва санъат маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги “Ёшлар маданият ва санъат маркази” фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сон қарорига асосан, давлат унитар корхонаси ва юридик шахс шаклида ташкил этилган бўлиб, маданият ва санъат соҳасида танлов, фестиваль ва турли лойиҳаларни ўтказиши белгиланган.

Бугунги кунга қадар, бир қатор лойиҳалар мазкур марказ томонидан амалга оширилди. Жумладан, шоир, бастакор ва ижрочиларнинг меҳнат фаолиятини муносиб рағбатлантириш, истеъдодли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, уларни ватанга садоқат билан хизмат қилиш ватанга бўлган меҳир муҳаббатини ошириш хамда ёшларнинг эстетик дидини ошириш ижодкорларнинг фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида “Йил қўшиғи” лойиҳаси Марказ томонидан амалга оширилган.

Халкимиз юрагидан жой олган, қалбларни нозик туйғулар сари етаклаган, кимларнингдир дардига малҳам бўлиб, яна кимларнингдир бахтига қувонч ва шодлик улашган тароналар муносиб баҳоланди. Қолаверса, Эътироф-2014” миллий тақдирлаш маросими, турли соҳада ишлаётган, ўзига хос иқтидорга эга турли ёш тоифасидаги ҳамюртларимизга мўлжалланган “Мана-мен”! телевизион лойиҳаларини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтишимиз мумкин. Бир сўз билан айтганда, Ёшлар маданият ва санъат марказини имкониятлар калити дейиш мумкин.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol