"Сенинг танловинг" лойиҳасида янги мавсум!

Сана: 04.03.2014 3422

Хабарингиз бор “Ўзбегим таронаси” радиосида “Сенинг танловинг” лойиҳаси ўтказилиб, ёш иқтидорларни ғалаба томон чорлайди.

Куни кеча мазкур лойиҳанинг олтинчи мавсуми бошланди. Бошловчи Дилмурод Ғуломов ўз қўллари билан СТАРТ тугмасини босди.  Қадрли тингловчилар ўз овозларингизни 140-10-10 рақамлари бўйича тўғридан тўғри эфир орқали  ёки 10100 смс сервиз рақами ёрдамида йўллашингиз мумкин. Фақат иштирокчининг исмини ёзиш ёдингиздан кўтарилмасин. Бу мавсумда иштирок этаётган  ижодкорлар исмини билишни исташингиз табиий. Улар Шаҳло Ахмедова, Хуршидбек, Акмал Исмоилов, Шохзамон, Жасур Умиров, “Уммон” ва “Замон” гуруҳларидир. Қизиқ, шунча истеъдодли  ижодкорлар  орасидан ким ғолиблик шоҳсупасига кўтариларкин? Албатта буларнинг бари муҳлислар эътиборига боғлиқ. Хонандаларга бир ой давомида овозлар йўлланади ва 30 март санасида сизнинг овозларингиз асосида ғолиб аниқланиб, эълон қилинади.

Агарда ўзингизни хонандалик борасида синаб кўриш истагида бўлсангиз “Сенинг танловинг” лойиҳасида иштирок этишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol