Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Севгимсан”

Сана: 10.12.2015 1689 қайноқ

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Севгимсан”

Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи, латофатли Лола бугун узоқ кутилган видеоклипни сайтимиз орқали тақдим этишга аҳд қилди. Аллақачон халқимизнинг севимли таронасига айланиб улгурган “Севгимсан” композициясига ишланган видеоклипидир.

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Севгимсан”

Мазкур видеоклипда бош ролни Лола, шу клип учун таклиф этилган сирли актёр билан бирга ижро этган эди. Уч кун давомида  “Ўзбекфильм” повильонида тасвирга олинган мазкур видеоасарнинг сирли қаҳрамони бу қаҳрамон Андрей Кабанов бўлиб, у мазкур клип учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Севгимсан”

“Севгимсан” таронасига видеоклип суратга олиш жараёнига қатнашган ижодий жамоага тўхталадиган бўлсак, режиссёр ва оператор Ёдгор Носиров, графика режиссёри Арабшоев Давлат, стилистлар эса Рената Искандарова ҳамда Мадина. Либослар бўйича рассом Ҳилола Шер, грим бўйича рассом  Екатерина Серякова ва  Анна. Дизайнер Зулфия Султон, визажист Тимонина Диана, Декоратор Ҳусан Пўлатов. Айни дамда, ушбу клипдан баҳраманд бўлинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Эслатиб ўтамиз, тарона сўзлари Ильҳом Йўлчиев яъни Dj Piligrim қаламига мансуб. Мусиқани ҳам Dj Piligrim басталаган. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol