“Қайсаргинам!...”

Сана: 09.12.2015 1455 қайноқ

“Қайсаргинам!...”

Иқтидорли режиссёр ва актёр Азамат Аҳроров ёш бўлишига қарамай “Гуноҳ”, “Юрагим сеники” фильмларини суратга олди. Унинг “Қайсаргинам!...” номли навбатдаги фильми, ҳам ғоявий, жанр жихатдан юқоридаги фильмларидан тубдан фарқ қилади. Фильмда комедия ва мелодрамма жанрининг уйғунлигига гувох бўласиз. Бош ролларда Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Муқаддас Ҳолиқова, Азамат Аҳроров, Суғдиёна Азимова,  Йигитали Мамажонов, Талъат Йўлдошев ва бошқалар иштирок этган. Картинанинг сценарий муаллифи Аҳрор Нурмуҳаммад. 

 

“Қайсаргинам!...” “Қайсаргинам!...”

“Қайсаргинам!...” “Қайсаргинам!...”

Фильмнинг бош қаҳрамонлари Жасур ва Жасминадир! Жасур ёлғиз она қўлида тарбия топган, шу сабабдан ҳаётга озгина енгил қарайди. Кўп вақтини ўйин – кулгида ўтказади. Онасининг нияти тезроқ ўғлини уйлантиришдир. Жасмина ҳам Жасурдан қолишмайди. Чўрткесар, ўз фикрига эга. Жасур билан унинг илк учрашуви жанжалдан бошланади ва жанжал билан тугайди. Мазкур картина воқеалари қандай кечади? Буни албатта фильм намойишидан сўнг билиб оласиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг.

“Қайсаргинам!...” “Қайсаргинам!...”

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol