Сардор Раҳимхондан яккахон концерт дастури

Сана: 09.12.2015 3112 қайноқ

Сардор Раҳимхондан яккахон концерт дастури

Халқимизнинг севимли хонандаси, эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон жорий йилда самарали ижод қилиб, бир қатор хит тароналар яратгани барчага маълум. Хонанданинг ҳар бир қўшиғи мухлислар қалбидан алоҳида жой эгаллаб, кўплаб олқишларга сабаб бўлаётгани, тўй ва тадбирларда энг талабгор композицияларга айлангани ҳам бежиз эмас. Сардор Раҳимхон ана шундай мусиқий асарлар яратишда давом этмоқда. 

Сардор Раҳимхондан яккахон концерт дастури

Айни дамда “Фаридам мани” деб номланган янги қўшиқ устида иш олиб бормоқда.  Шу билан бирга баҳор ойида ўтказилиши режалаштирилган яккахон концерт дастурига ҳам тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Ҳозирча концерт номи аниқ эмас. Бу борада хонанда, инстаграм ижтимоий тармоғи орқали мухлисларининг фикр ва мулоҳазалари билан ҳам қизиқмоқда. Кўпгина мухлислар дастур номини “Санамжон” билан номланишини истаса, бошқалари йил давомидаги хит тароналар номи билан боғлаш таклифини киритмоқда. Қизиқ, Сардор Раҳимхон концертининг номини қайси қўшиғи билан боғлар экан. Кузатишда давом этамиз.

Сардор Раҳимхондан яккахон концерт дастури

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol