Шуҳрат Дарёнинг концерт дастурига оз қолди

Сана: 07.12.2015 2944

Шуҳрат Дарёнинг концерт дастурига оз қолди

Ўзининг “Лолақизғалдоқ”, “Кўйлаклари билан чўмилган қизлар”, “Йиғламанг”, “Йиллар армони”, “Сўзласанг” ва бошқа кўплаб қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой эгаллаган Шуҳрат Дарё 12, 13-декабрь кунлари “Туркистон” санъат саройида “Бахт кулиб...” деб номланган жонли ижродаги яккахон концерт дастурини тақдим этиш арафасида. Саноқли кунлар қолган концерт дастурига тайёргарлик қай даражада ўтаётганини кузатиш мақсадида мазкур жараёнга қатнашишга аҳд қилдик.

Шуҳрат Дарёнинг концерт дастурига оз қолди

Жонли ижрода концерт беришнинг машаққати анчагина. Буни тайёргарлик жараёнини ўзидаёқ кўришингиз мумкин. Ҳар бир қўшиқнинг кичик бир қисмини марoмига етказиб куйлаш учун бир неча марта қайта ижро этилишини гувоҳи бўлдик. Албатта жонли ижродаги концерт дастури нафақат хонандага, балки созандаларга ҳам катта масъулиятни юклайди. Биргина созанда келмай қолса, қолган 10-12 та созанда ҳеч нима қила олмайди. Чунки улар бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Тайёргарлик жараёни қанчалик қийин бўлмасин, севган касби, ҳунари билан шуғулланаётганлар бундан асло нолишмайди.

Шуҳрат Дарёнинг концерт дастурига оз қолди

Шу қатори хонанда Шуҳрат Дарё ҳам машаққатларни ўз созандалари билан бирга елкама-елка енгиб ўтмоқда. 100 фоиз жонли ижродаги мазкур дастурдан тез кунда баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ҳозирча кузатишда давом этинг.

Шуҳрат Дарёнинг концерт дастурига оз қолди Шуҳрат Дарёнинг концерт дастурига оз қолди Шуҳрат Дарёнинг концерт дастурига оз қолди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol