PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Сана: 06.12.2015 1595 қайноқ

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

5-декабрь куни соат 16:00да “Зарафшон” концерт залида “STAND UP SHOW”нинг ўзбек тилидаги биринчи катта концерти бўлиб ўтди. Концертда бир қатор эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, ОАВ ходимлари ва кулгуни хуш кўрувчи ашаддий мухлислар ташриф буюрдилар.

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Дастурни "Stand Up Show"нинг  "Супер одамлар" ижодий жамоаси резидентлари Миршакар Файзуллаев ҳамда Нозим Сафаров олиб боришди. Концерт дастури таклиф қилинган меҳмонларнинг йўқламаси билан бошланди. Улар таклиф қилганлардан айримлари келишмаган бўлса-да  асосийси бош қаҳрамонлар залда эди. Жумладан маҳоратли актёр Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, эстрадамизнинг порлоқ юлдузи Шоҳруҳхон, Абдували Ражабов ва бошқалар. Концерт ижодкорлари ёш  бўлишига қарамай, ўз маҳоратларини намоён эта олишди.

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Саҳнага илк чиқиши бўлишига қарамай, 1-сентябрь куни туғилган Озод  Шукруллаев ўзининг иқтидори билан барчага табассум улашди. “Аёл киши банкдан олинган кредитга ўхмайди. Ўзини зўрға боқиб турибсану яна иккита туққанига ўлайми?” каби ҳазиллари учун аёлларнинг кўзига ёмон кўриниб қолмаса бўлди.

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Устоз санъаткорнинг фарзанди Улуғбек Ҳолметовнинг ҳам шикояти анча кўпайиб қолган экан. Концерт баҳонасида дардини айтиб-айтиб олди. Қизиқ, унинг гапларидан кейин ўз исми билан чақиришармикан ёки яна Мирза акани ўғли дебми?

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Қиз бола бўлишига қарамай, саҳнага чиқиб, томошабинларни кулдириш ҳам маҳорат. Ана шундай жасур қизлардан бири Индира Мифтахова дўстлар ҳақидаги ҳазиллари билан барчани лол қолдирди. Айниқса эркаклар борасида айтилган ҳазиллар баъзиларнинг жиғига тегди. Коллежнинг икки ўқувчисининг жанжали суякка тақалди-ёв. Уларнинг “Эркакмисан” дея бир-бирига берган саволининг жавобини билиш учун узоқ давом этган тортишувни кузатган Индира уларнинг қай бири эркак эканини аниқлай олмади.

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Ана шундай иқтидорли қизлардан бири Дилнора Соипова ўз сирларини ошкор этиб, томошабинларга табассум улашди. Ҳар куни кечаси кўчада юрадиган Дилнора ойижониси ва бувисининг қизиқарли мақолларидан ҳам баҳраманд этди.

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Омадсизлигидан шикоят қилиб шеър ёзган Шуҳрат Жўраев ҳам тенгдошларидан қолишмаган ҳолда, мухлисларни ҳайратлантира олди.

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Сирғалида яшайдиган Валентин Ким  ҳам ўз истеъдодини намоён этди ва барчага хушкайфият улашди.

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Дастур давомида концерт бошловчилари ҳам ўз ҳазиллари билан яна файз бағишлади. Биз мазкур концерт иштирокчиларига улкан зафарлар тилаган ҳолда ёрқин лаҳзалар акс этган фотосуратларни томоша қилишга чорлаб қоламиз.

“STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт “STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт “STAND UP SHOW” ўзбек тилидаги биринчи катта концерт

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol