Ягона кимга ишонч билдирмоқда

Сана: 02.12.2015 3024 қайноқ

Ягона кимга ишонч билдирмоқда

Санъатимизнинг шўх ва шаддод хонандаларидан бири Ягона яқиндагина янги тарона ва видеоклипини тақдим этган бўлишига қарамай, бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали навбатдаги композицияси тингловчилар ҳукмига ҳавола қилинди. Мухлислар томонидан илиқ қарши олинган таронага қатор ижобий фикр ва мулоҳазалар билдирилди. “Ишонаман” деб номланган мусиқий асар Вагиф Зокировнинг ғояси ва мусиқаси билан яратилган. Сўзи эса Нодир Азимовга тегишли. Аранжировкаси устида Жасур Абдураҳмонов ишлаган. Қўшиқда мусиқалар 100 фоиз жонли чалинган. Унда скрипка, бас гитара, электро-гитара, барабан ва соз чалувчиларидан иборат оркестр жамоаси қатнашган.

 

Ягона кимга ишонч билдирмоқда

Композиция  узоқ вақт давомида ёзилган.  Бу қўшиқ оддий қўшиқ эмас. У янги жанрда. Таронага видеоклип клипмейкер Жасур Шаметов билан ҳамкорликда тасвирга олиниши кўзда тутилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol