Нилуфар Усмоновадан навбатдаги саундтрек

Сана: 30.11.2015 3412 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан навбатдаги  саундтрек

Ўзбек шоу-бизнесининг шўх-шаддод хонандаси Нилуфар Усмонова сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд. У ўзининг ижодий жамоаси билан бирга янги тароналар, видеоклиплар устида бош қотирмоқда. Шунингдек, навбатдаги альбомини ҳам ёзиш ишлари жадал давом этмоқда.

Нилуфар Усмоновадан навбатдаги  саундтрек

Нилуфар Усмоновадан навбатдаги  саундтрек

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Кундан кунга гўзаллашиб, янада лобар бўлиб бораётган Нилуфар Усмонова мухлислари учун кутилмаган ижод маҳсулини бугун сайтимиз орқали тақдим қилмоқда. “Бевафо” деб номланган мазкур тарона яқиндагина премьераси бўлиб ўтган “Демак севасан” картинасига ишланган суандтрекидир. Маълумки, Шерзод Умаров режиссёрлигидаги бу картина комедик жанрда. Картинадан келиб чиққан ҳолда, саундтрек яратилган. Айни дамда сиз бу саундтрекдан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Марҳамат томоша қилинг.

Нилуфар Усмоновадан навбатдаги  саундтрек

Эслатиб ўтамиз, “Демак севасан” картина ҳозирда юртимиз кинотеатрларида намойиш этилмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol