Мадина Мумтоздан янги клип премьераси

Сана: 03.03.2014 2865

Ўзининг биринчи жажжи фарзандига атаб қўшиқ куйлаган Мадина Мумтоз ушбу таронасига клип ҳам суратга олдирди.

“Болажон” таронасига ишланган клип саҳналаштирилмаган, унда табиий ҳолатдаги импровизацион саҳналарни кўрасиз. Видеони суратга олиш ишларида машҳур ва ардоқли актрисаларимизнинг невараларини, энг асосийси қўшиқ сабабчиси Мадина Мумтознинг ўғли Муҳаммадюсуфни ҳам кўришингиз мумкин.

Жумладан, Зуҳра Ашурова, Муқаддас Ҳолиқованинг неваралари, яна бир ҳонандамиз Элёр Маҳкамовнинг фарзанди ҳам иштирок этган. Бундан ташқари, клипдаги турли ёшдаги болалар Мадина Мумтозга бегона эмас. Аксарияти яқин қариндошлариниг фарзандлари, яъни жиянлари.

Айтиш керакки, суратга олиш жараёнида болаларга ҳеч қандай топшириқлар берилмаган. Сюжетдаги барча ҳатти-ҳаракатлар болаларнинг ўз истеъдодидан дарак беради. "9999" студияси томонидан тайёрланган клипда тўрт фасл аро болаларнинг ҳар бир даври алоҳида тасвирланган. Жажжи болаларнинг эмаклашлари-ю илк қадамларини босган саҳналари беғубор ҳисларни баҳш этади. Она ролида албатта Мадина Мумтозни кўрамиз. Унинг айтишича, суратга олиш ишларида болалар билан ишлаш умуман қийинчилик туғдирмаган, аксинча янада илҳом бағишлаб, барчанинг дилини қувонтирган экан. Сиз ҳам клипни томоша қилсангиз, гўзал ва беғубор болалик оламига тушиб қолгандай бўласиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol