Шаҳриёрдан кутилмаган видеоклип

Сана: 28.11.2015 3750 қайноқ

Шаҳриёрдан кутилмаган видеоклип

Ёшларнинг севимли хонандаси,  реп йўналишида ўз истедодини намоён қилиб, қисқа фурсат ичида халқимиз назарига тушган Шаҳриёр айни дамда янги ғоялар устида ишламоқда. Хонанда сайтимиз орқали тақдим этган ва кўпчиликнинг севимли қўшиғига айланган “Ўрик гуллаганда” деб номланган композициясига ишланган видеоклипни халқимиз ҳукмига ҳавола қилмоқда. 

Шаҳриёрдан кутилмаган видеоклип

Мазкур видеоклип барча учун кутилмаган туҳфа бўлди десак муболаға бўлмайди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шаҳриёр шу йилнинг сўнгида янги альбом тақдимотини ўтказишни режалаштирган. Шунингдек, янги йилда сирли дуэт тароналар билан бошлашни мақсад қилган. Ҳозирда эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири билан мусиқий асар устида ижодий иш олиб борилмоқда.  Бу ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol