“Лафзи ҳалоллар” энди клипи билан

Сана: 26.11.2015 2797 қайноқ

“Лафзи ҳалоллар” энди клипи билан

Аллақачон мухлислар қалбидан жой олиб улгурган Масрур Усмонов ижросидаги “Лафзи ҳалоллар” таронасини эндиликда сиз видеоклипидан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин.

“Лафзи ҳалоллар” энди клипи билан

“Лафзи ҳалоллар” энди клипи билан

Жонрид Сагдиев режиссёрлигида тасвирга туширилган клип трек жанрида. Унда хонанданинг қалб нидоси акс этган десак муболаға бўлмайди. Бу тарона хонанда иштирокидаги “Лафз” деб номланган янги кинокартинага саундтрек қилиб олинса ажаб эмас. Фильм воқеалари ҳам қўшиқ сўзларига ҳар томонлама мос келади.

“Лафзи ҳалоллар” энди клипи билан

Тез кунда катта экранларга чиқиши кутилаётган кинони томоша қилиб ўзингиз ҳам гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Лафзи ҳалоллар” таронасининг сўзи Тоҳир Муҳаммадга тегишли. Мусиқаси эса хонанда Масрур Усмонов томонидан басталанган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol