Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган видеоклип премьераси “Дежавю”

Сана: 25.11.2015 1861 қайноқ

Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган видеоклип премьераси “Дежавю”

Санъатимизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода янги “Дежавю” деб номланган таронасига видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. Тасвирга тушириш жараёнидаёқ барчани қизиқтира олган мазкур видеоклип бугун сайтимиз орқали мухлислар ҳукмига ҳавола қилинмоқда. 

Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган видеоклип премьераси “Дежавю” Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган видеоклип премьераси “Дежавю”

Ўзининг миллийлик уфуриб турган образлари билан халқимизни лол қолдиришни уддалайдиган хонанда, бу видео асардаги имиджи билан барчани яна бир бор ҳайратлантира олиши аниқ. Маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда яратилган клипда бош ролларни истеъдодли актёр Акбарҳўжа Расулов ҳамда ёш ва умидли актриса Мадина Юсупова ижро этган. Минг бор гапирган кўра, бир бор кўрган афзал деганларидек, клипни томоша қилишга чорлаб қоламиз.

Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган видеоклип премьераси “Дежавю” Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган видеоклип премьераси “Дежавю”

Эслатиб ўтамиз, мусиқий асарнинг сўзи Жамшид Шодиевга тегишли. Мусиқаси эса Кален Морару томонидан басталанган.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol