Тамила ва Шохрузнинг “Бекатлар”ига баҳо беринг

Сана: 25.11.2015 1097

Тамила ва Шохрузнинг “Бекатлар”ига баҳо беринг

Куни кеча хонанда Тамиланинг лицензияси қайтариб берилди. Бу хабар бир зумда яшиндек тарқалди. Тамила эса имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда мухлисларини хушнуд этишга киришди. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали унинг “Бекатлар” деб номланган янги дуэт таронаси жаранг сочди. 

Тамила ва Шохрузнинг “Бекатлар”ига баҳо беринг

Ушбу мусиқий асар Шоҳруз Абадия билан бирга ижро этилган. Тингловчилар томонидан кутилганиданда аъло даражада қарши олинган композициянинг сўзи ва мусиқаси Шоҳруз Абадияга тегишли. Аранжировкаси устида Жасур Абдураҳмонов ҳамда Серж Маршел иш олиб борган.

Тамила ва Шохрузнинг “Бекатлар”ига баҳо беринг

Ушбу дуэт таронага тез кунда видеоклип тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилади. Бу ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Ҳозир эса Тамила ва Шохруз Абадиянинг “Бекатлар” қўшиғига баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol