Сардор Раҳимхондан 25 йиллик севги қиссаси

Сана: 21.11.2015 3485 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон жорий йилда тиним билмай ижод қилиб, бир қатор хит тароналарни кетма-кет тақдим этиб келмоқда. Улар қаторига тез кунда яна бир кутилмаган композиция қўшилиш арафасида. “Омон-Омон” деб номланган мазкур қўшиқ янги йилга муносиб туҳфа бўлиши кутилмоқда. 

Хонанданинг сўзларига қараганда, бу қўшиқ икки йил давомида яратилган. “Бу қўшиғим севгилисидан 25 йил йироқда яшаган, лекин бир-бирига содиқ қолган икки севишган, хозирда бири 75да, иккинчи эса 70 ёшни қаршилаган бахтли инсонларга бағишланади.” - дейди Сардор Раҳимхон сайтимиз берган маълумотларига қўшимча қилиб. Бу таронани тинглаган тингловчи унга асир бўлиб, қаттиқ таъсирланиб  ва бундан уларнинг кўзига ёш тўлса ажаб эмас. Мазкур композиция Зоҳиджон Обидов сўзи, Жасур Жавҳаназаров мусиқаси ва аранжировкаси билан ёзилган. Мусиқий асарга клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип суратга олиш режалаштирилган. Демак, севимли санъаткорингиздан 25 йиллик севги қиссаси тез кунда кутиб қолинг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol