Шахзода Муҳаммедова: Замонамизнинг замонавий қизиман

Сана: 17.11.2015 6439 қайноқ

Ўзбек киносининг истеъдодли актрисаларидан бири Шахзода Муҳаммедова айни дамда янги “Мен қотилман” деб номланган картинада бош роллардан бирини ижро этмоқда. Бир неча кундан бери давом этаётган суратга олиш жараёнлари ҳақида актриса инстаграмдаги ижтимоий тармоғидаги шаҳсий саҳифасида маълумотлар бериб бормоқда. Фильмда у турли имиджларда кўринади.  Буни унинг суратларидан билиб олиш мумкин. 

Шахзода Муҳаммедованинг фотосуратларига унинг кузатувчилари салбий ва ижобий фикрларини изоҳларда ёзиб қолдиришмоқда.  Куни кеча инстаграм тармоғига жойлаган фотосуратлар ҳам бундан мустасно эмас. Қолдирилган изоҳлардан бироз жаҳли чиққан Шахзода, барчанинг саволига жавоб берди. “Хурматли мухлислар ва баъзи саёз фикрлайдиган, ғийбатчилар диққатига!!! Мен актрисаман ва қолаверса либослар бўйича дизайнерман.  Доим лозим иштон кийиб юролмайман. Мен имидж ва мода билан фаолият юритаман. Фақатгина баъзи ролларимда миллий ёки қишлоқ аёли, ёки замонавий. Салбий ва ижодбий ролларни ижро этаман ва ролимга қараб кийинаман.  Илтимос ортиқча ғийбатга ўрин йўқ. Мен замонамизнинг  замонавий қизиман” – дея изоҳ қолдирди актриса Шахзода Муҳаммедова.

Шахзода Муҳаммедова: Замонамизнинг замонавий қизиман

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Шахзода Муҳаммедоа янги “Нотаниш қотил” фильмида бош роллардан бири яъни Нигина образини яратмоқда. Картина боевик, детектив жанрида.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol