#SardorBest хештеги остида танлов давом этади

Сана: 16.11.2015 3685 қайноқ

#SardorBest хештеги остида танлов давом этади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон  инстаграм ижтимоий тармоғи орқали мухлислари ўртасида танлов эълон қилди. Танлов шартига кўра, хонанданинг репертуаридан куйланган қўшиқлар видео кўринишида инстаграм тармоғига #SardorBest хештеги остида жойлаш лозим.

 

#SardorBest хештеги остида танлов давом этади

Бу ҳақида Сардор Раҳимхоннинг ўзи шундай дейди: “Азиз мухлислар, #SardorBest номи билан ўз видеоклипингизни инстаграмга жойланг. Энг сараларини ўзингиз кўриб баҳо берасиз.  Албатта ғолибга совға бўлиши аниқ.  Демак, репертуаримдаги севимли таронангизни ижро этинг ва #SardorBest хештеги остида жойланг.”

#SardorBest хештеги остида танлов давом этади

Бир неча кундан бери давом этаётган танловда қизиқиш билан иштирок этаётган мухлислар кўпчиликни ташкил этмоқда. Хонанданинг кузатувчилари томонидан тақдим этилган видеолавҳаларни инстаграм орқали  #SardorBest хештеги ёрдамида кўришингиз ва баҳо беришингиз мумкин.

Ҳа айтганча, Сардор Pаҳимхоннинг ижодида янгиликлар жуда кўп. Бу ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил маълумот берамиз. Шундай экан, кузатишда давом этинг!

#SardorBest хештеги остида танлов давом этади

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol