Бунёдбек Саидовдан янги тарона ва клип премьераси

Сана: 28.02.2014 5349

Хоразм юлдузи Бунёд Саидов баҳор мавсуми учун қўшиқларини аллақачон тайёр қилиб қўйган.

Улардан бири бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосида илк бора жаранг сочади. Мухлислар дилидан жой олишига умид қилаётган Бунёдбек Саидов бу қўшиқ шахсан ўзининг ғояси билан тайёрланмаган ижодидаги илк тарона эканлигини маълум қилди. Аслида ижодидаги барча тароналар ўзининг ғояси асосида тайёрланарди. Бироқ Элдор Қаюмовнинг ҳам ижодий ғояси Бунёдбекка маъқул бўлиб, ўзгартириш киритишга қарор қилди. Таронанинг номи ҳам ўзгача, яъни “Мачо” дея номланади. Антиқа номдаги тарона учун антиқа клип ҳам суратга олинган. Мурод Рўзметов режиссёрлиги остида суратга олинган видеоклипни “Ўзбегим Таронаси” радиосида ўтказиладиган премьерадан сўнг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Клип ҳақида бера оладиган энг асосий маълумотимиз бу – видеонинг Дубайда суратга олинганидир. Нега айнан Дубай танланган буни клипни томоша қилгач, билиб оласиз. Яна бир янгилигимиз ҳам Бунёдбек Саидов ижодига бефарқ бўлмаган мухлисларни хурсанд қилиши аниқ.

Ҳонанда Дубайда дам олиш билан бирга Яна бир қўшиғига ҳам клип суратга олдирган. “Мачо” таронасидан фарқли равишда бу видеода таъсирчан сюжетнинг гувоҳига айланасиз.
Дилларни бир-биридан ажратиши мумкин бўлган хиёнат мавзуси ушбу таронанинг бош мавзусига айланган. “Дилдорим” номли тарона мусиқасини Аъзамжон Ералиев нотага жойлаштирган бўлса, Эргаш Маткаримов Бунёдбекнинг ғояси асосида сўзларни қофияга жойлаштирган. Бу тарона ҳам яқин кунларда тақдим этилиши кутилмоқда.

Мақола аввалида бежизга “Хоразм юлдузи” дея таъриф бермадик. Хоразмда ҳеч бир умумхалқ байрам Бунёдбек Саидовнинг иштирокисиз ўтмайди. Яқинлашиб келаётган 8-март ва Наврўз айёмида у ўзининг дилбар тароаналари билар ҳамюртларимизни байрам билан қутлаш истагида.

Бунёдбек Саидов билан суҳбатлашганимизда унинг ижодий режалари талайгина эканлини билдик. Бу янгиликлар сизда ҳам қизиқиш уйғотиши аниқ. Бироқ бу ҳақда кейинроқ маълум қилишга қарор қилдик.

Ҳозирча эса Бунёдбек Саидовдан янги тарона ва клип премьерасини “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали кузатиб боринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol