"КЎРГИМ КЕЛАДИ" фильми ижодкорлари "Ўзбегим таронаси" радиоси меҳмони бўлишди

Сана: 27.02.2014 4738

Куни кеча Жавоҳир Қосимовнинг "Кўргим келади" фильмининг намойиши ва картина ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун эса ижодкорлар "Ўзбегим Таронаси" радиоси меҳмони бўлишди. 

Бош роль ижрочилари Дилноза Кубаева, Ҳусан Жўраев ва Сайёра Юнусова ташриф буюриб, ўзларининг қизғин суҳбатлари билан баҳор кайфиятини улашишди. 

Суҳбат аввалида фильм ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилди. Инсонийлик, меҳр-муҳаббат, сабр-бардош, аёлга бўлган муносабат, ҳурмат каби туйғулар тараннум этилган ушбу фильм халқ орасида ном қозонган ва ташқи тарафдан бахтли кўринган аёлнинг ҳаётига бағишланган. Бош қаҳрамон - ҳонанда Зиёданинг бошига тушган ташвишларни жасорат билан енга олиши томошабинни бефарқ қолдирмайди. 

Суҳбат давомида ана шу жиҳатлар яна бир бор тилга олинди. Суратга олиш жараёнида юз берган воқеалар сўзлаб берилди. Она образини яратган Сайёра Юнусова ҳаётда аслида жуда ҳам камтар, оғир-босиқ, кўнгли бўш аёл эканлигини Дилноза Кубаева алоҳида таърифлаб ўтди. 

Ҳусан Жўраевнинг ижроси ҳам жуда ишонарли чиққани таъкидланди. Унинг кинодаги илк роли муваффақиятли чиққани билан муборакбод этишди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol