2015 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 11.11.2015 2419 қайноқ

 Ўзбек киноси кундан кунда ривожланиб янги картиналар билан бойиб бормоқда. Кинолар кўп, бу томошабинга танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Бироқ, шундай картиналар борки, ғояси, кўтарилган мавзуси билан халқимизнинг диққат-эътиборини жалб этади. Ана шундай фильмларнинг қайси бири бугунги топ-5 таликка кира олди? Бу саволга жавобни албатта саҳифамизни ўқиб билиб олишингиз мумкин.

 

2015 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сентябрь ойининг энг яхши кинофильмлари топ-5 талигининг 5-поғонаси режиссёр Дилшод Аҳмедовнинг “Қилмиш қидирмиш” номли картинасига насиб этди. Мазкур кино мухлисларни диққат эътиборини ўзига жалб эта олди.

Топ-5 рейтингининг 4-поғонасини Абдувоҳид Абдуғаниевнинг “Ака” номли картинаси эгаллади. Ушбу фильм сюжети кино ихлосмандларини ўзига шу қадар жалб этдики, томоша қилган мухлисларнинг ижобий фикрларидан билиб олиш қийин эмас. Айниқса картина қаҳрамони Улуғбек Қодировнинг яратган образи барчани лол қолдирди.

 

2015 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Рейтингимизнинг қоқ ўртасидан  Иқбол Мелиқўзиевнинг “Куёв жўра” картинаси ўрин эгаллади. Бу фильмнинг жанри ва номига қараб яна ўша севги муҳаббат мавзуси эканда деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ бу ўзбек халқининг менталитети, урф одатлари-ю удумларидан келиб чиқиб яратилган комедик жанрдаги картинадир. Чунки тўйларимизнинг қаҳрамонларини куёв жўраларсиз ёки келин янгаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Миллий удумларимиз акс этган мазкур картина саргузаштларга бой.

2015 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Энг яхши кинофильмларнинг иккинчи поғонаси режиссёр ва продюсер Руслан Мирзаевнинг “7 олам” номли комедияси билан банд этилди. “Етти олам” картинасининг режиссёри Озод Шамс. Унда бош ролларни Зарина Низомиддинова ва Алишер Усмонов ижро этишган. Бундан ташқари, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Мурод Ражабов, Ситора Алимжонова, Ойдин Юсупова, Азиза Бегматова, Ҳабибулло Низомов, Умид Искандаров Ражаб Адашев, Зуҳра Солиева каби маҳоратли актёр ва актрисалар кутилмаган образларни яратишган.

2015 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Ваниҳоят биринчи ўрин. Топ-5 рейтингининг олий ўрнига Жавлон Шодмонов режиссёрлигида тасвирга олинган “Пайшанбадан пайшанбагача 2” картинаси муносиб деб топилди. Сабаби, бу фильм жуда кўп мухлисларни ўзига жалб қила олди. Бош ролларни барчанинг севимли актёрлар Муҳаммадисо Абдулхайиров, Фарҳод Абдуллаев ва Шукрулло Исроиловлар ижро этишган. Бундан ташқари, картинада Гулчеҳра Носирова, Ҳосият Ҳусанова, Муяссар Бердиқуловалар иштирок этишган.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol