Отабек Муталхўжаевдан янги тарона премьераси

Сана: 09.11.2015 625

Отабек Муталхўжаевдан янги тарона премьераси

Аввал хабар берганимиздек, хонанда Отабек Муталҳўжаев ҳазиломуз шўх  “Шоколадим мани” деб номланган тарона устида иш олиб бораётган эди. Аслида шоколад-ширинликларни жуда ҳам хуш кўрадиган Отабекнинг мазкур композицияси бугун "Ўзбегим Таронаси” радиоси узра жаранг сочди.  Тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинган мусиқий асарнинг сўзи Нодир Азимовнинг қаламига мансуб. Мусиқа муаллифи Фаррух Бадалбоев.  Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган. 

Отабек Муталхўжаевдан янги тарона премьераси

Айни пайтда мазкур таронанинг клипига тайёргарлик ишлари бошланди. Оригинал мавзудаги қўшиқнинг клипи ҳам ноанъанавий шакл ва талқинда бўлиши режалаштирилмоқда. Тез кунда барчасига ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин. Айни дамда Отабек Муталҳўжаев ижросидаги “Шоколадим мани” деб номланган қўшиқдан баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol