Мафтункор Шаҳзодадан супер премьера “Дежавю”

Сана: 06.11.2015 1421 қайноқ

Мафтункор Шаҳзодадан супер премьера “Дежавю”

Яқиндагина сайтимиз орқали санъатимизнинг бетакрор хонандаси Шаҳзода янги “Дежавю” деб номланган қўшиғига видеоклип тасвирга олидиргани ҳақида хабар берган эдик. Бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали мазкур композиция жаранг сочди. Мухлислар томонидан кутилганиданда аъло даражада қарши олинган мусиқий асарнинг сўзи Жамшид Шодиевга тегишли. Мусиқаси эса Кален Морару томонидан басталанган.

 

Мафтункор Шаҳзодадан супер премьера “Дежавю”

Аввал хабар берганимиздек, “Дежавю” таронасига маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлигида видеоклип суратга олинган. Унда Шаҳзода ноодатий образларда намоён бўлади. Айни дамда тасвирга тушириш  жараёнидан тақдим этилган фотосуратлар аллақачон шов-шувларга сабаб бўлишга улгурди. Видео асарда бош ролларни Акбарҳўжа Расулов ҳамда Мадина Юсупова ижро этган. Клип тез кунда сайтимиз орқали халқимиз ҳукмига ҳавола этиади. Ҳозирча қўшиқдан баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol