"Popcorn" журнали доимий ҳамроҳингизга айлансин

Сана: 26.02.2014 2315

Хабарингиз бор 2014-йилдан "POPCORN" журнали мунтазам равишда чоп этилиб келинмоқда. Ҳозиргача журналнинг 2 сонидан баҳраманд бўлгансиз. 

Журналнинг биринчи сонида Рашид Ҳолиқов ҳонадонига сайр қилган бўлсангиз, иккинчи сонида эса Жаҳонгир Позилжонов оиласи меҳмонига айланасиз. 

Шунингдек, камгап Шоҳруҳхоннинг саволларимизга жавобларини ўқиб, унинг ҳаётий ҳақиқатларидан бохабар бўлишингиз мумкин. 

"Ретромания" саҳифасида афсонавий "Ялла" гуруҳи фаолияти билан танишасиз. 

"Кино" саҳифасида эса "Қудуқ" фильмини томоша қилиш учун зарур бўлган 10 та асос эътиборингизга тақдим этилган. 

Шунингдек, бугунги кунда оммавий ижтимоий тармоққа айланиб бораётган Инстаграм хизматида юлдузларнинг шахсий саҳифаларида битган айрим фикрлари билан ҳам танишишингиз мумкин. Юлдузларнинг эксклюзив фотосуратлари эса кўзларингизни қувонтиради. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol