АВГУСТ-СЕНТЯБРЬ ОЙЛАРИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАРИ ТОП-5 ТАЛИГИ

Сана: 06.11.2015 2101 қайноқ

Бугунги кунда томошабинлар эътиборига ҳавола этилаётган клиплар орасида энг севимлилари қайси эканлигини билишни истайсизми? Мазкур рейтингимиз энг кўп томошабин жалб қилган клиплардан ташкил топган. Топ-5 талик рейтингимиздан май, июнь, июль ойида YouTube интернет видеохостинг хизматига жойлаштирилган видеоклиплар жой олган.

Топ-5 рейтингимизнинг 5-поғонаси эстрадамизнинг хушовоз хонандаси Сaрдор Мамадалиевнинг  “Шойи рўмол” таронасига ишланган видеоклипига насиб этди. 7-сентябрь куни жойлаштирилган мазкур клипдан 100 мингдан ортиқ  томошабин баҳраманд бўлган.

Топ-5 рейтингни 4- поғонасини шоу-бизнес оламининг беқиёс юлдузи Райҳоннинг  “Келинчак” деб номланган видеоклипи эгаллади. 2-сентябрь куни жойлаштирилган видео асарни 175 мингдан ортиқ томошабин кўришга машарраф бўлган. Мазкур клип сюжети кўпчиликни бефарқ қолдирмаган. Агар сиз ҳали ҳамон бу клипни томоша қилмаган бўлсангиз, сизда бундай имкониятни тақдим этамиз.

Рейтингимизнинг қоқ маркази яъни 3-ўринни қизларнинг ёқимтой хонандаси, эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шохруҳхоннинг “Аразлама гўзалим” клипи  банд этди.16-сентябрь куни жойлаштирилган видеоклипни томоша қилганлар сони 221 мингдан зиёд. Мазкур ижод маҳсули “7-олам” фильмига саундтрек сифатида олинган эди. Унда Шоҳруҳхон билан бирга Зарина Низомутдинова, Ситора Алимжонова, Ойдин Юсупова бош ролларни ижро этишган.

Топ-5 рейтингимизнинг иккинчи поғонасини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг барсага бирдек манзур келган, кайфиятни кўтарувчи “Бодомгуоим” композицияси клипи эгаллади. Мазкур ижод маҳсули Сардор Раҳимхоннинг репертуаридаги энг сара видеоклиплардан бири десак янглишмаймиз. 14-сентябрь куни жойлаштирилган бу клипдан  363 мингдан ортиқ томошабин баҳраманд бўлган.

 

Ваниҳоят топ-5 рейтингимизда 1-ўрин эстрадамизнинг шаддод хонандаси Муниса Ризаеванинг “Сакраменто” қўшиғига яратилган видеоклипига насиб этди. Мазкур клип учун ортиқча таърифга ҳожат йўқ. 16-сентябрь куни жойлаштирилган “Сакраменто” видеоклипидан омоша 600 мингга яқин томошабинлар баҳраманд бўлишган. Унинг сюжети кўпчилик томошабинларнинг эътиборини қозонган бўлиб, унда бир қатор актёр ва актрисалар қатнашишган. Агар сиз бу клипни кўришга улгурмаган бўлсангиз, бундай имкониятни сизга тақдим этамиз. Томоша қилинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol