Шохзамондан кутилмаган тарона –“Жасур Умиров”

Сана: 02.11.2015 3793

Шоу-бизнес оламига кириб келганига кўп бўлмаган бўлсада, ўзининг ноодатий йўналиши билан халқимиз назарига тушган Шохзамон навбатдаги ижод маҳсулини бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этди.  “Жасур Умиров” деб номланган ушбу композиция тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Шохзамондан кутилмаган тарона  –“Жасур Умиров”

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода ҳақидаги қўшиқ премьерасидан сўнг, кейингиси  Жасур Умировми ёки Шоҳруҳхон дея танлов эълон қилинган эди. Унга кўра  қайси ижодкорни мухлислари фаол бўлса, ўша ҳақида қўшиқ яратилиши айтиб ўтилганди.  Жасур Умировни мухлис ва мухлисалари фаол чиқди ва Шохзамон Жасур Умиров ҳақида қўшиқ куйлашга аҳд қилди.

Шохзамондан кутилмаган тарона  –“Жасур Умиров”

Қўшиқни Жасур Умиров эшитиб кўрганида “Бунақасини кутмагандим. Жуда зўр чиқибди. Йўли ажойиб бўлибди” - деб ўзига жуда ёққанини алоҳида таъкидлади. Бу қўшиққа ҳам клип ғояси аллақачон ўйлаб қўйилган. Таронанингмуаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Шохзамонга тегишли. Аранжировкаси устида Шохруз иш олиб борган. Айни дамда сиз сайтимиз орқали  мазкур мусиқий асарни тинглаб баҳо беришингиз мумкин.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol