Сардор Мамадалиевдан навбатдаги видеоклип

Сана: 02.11.2015 3100

Сардор Мамадалиевдан навбатдаги видеоклип

Ноябрь ойининг ўртасида яккахон концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган хушовоз хонанда Сардор Мамадалиев бир неча кун олдин, сайтимиз орқали тақдим этган “Йигит ноласи” қўшиғига видеоклип суратга олдиргани ҳақида маълум қилган эдик. 

Сардор Мамадалиевдан навбатдаги видеоклип

Бугун мазкур ижод маҳсули тайёр бўлди ва халқимиз ҳукмига ҳавола қилинмоқда. “9999” студияси клипмейкерлари Хуршид ҳамда Нодир Собиров томонидан яратилган. Яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик олиб бораётган бир пайтда Сардор Мамадалиев мухлислари учун янги қўшиқ ва клипларни тақдим этишни канда қилмаяпти. Мазкур тарона ҳам хонанданинг яккахон концертида ижро этиладиган қўшиқлар рўйҳатидан муносиб ўрин эгаллайди деб ўйлаймиз.

Эслатиб ўтамиз, “Йигит ноласи” таронасининг сўзи Маҳмуд Тоир қаламига мансуб. Мусиқаси эса Сардор Мамадалиев томонидан басталанган. Аранжировкаси устида Шерзод Озодов иш олиб борган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol