Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Сана: 02.11.2015 4959 қайноқ

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Куз фасли санъат оламида концертлар, кинопремьералар, турли тадбирлар мавсуми ҳисобланади. “Истиқлол” санъат саройи деярли ҳар куни одамлар билан гавжум. Хонандаларимиз бирин – кетин ўзларининг яккахон концерт дастурини тақдим этмоқда. Ана шундай ижодкорлардан бири хушовоз хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов ҳам  мавсумдан унумли фойдаланган ҳолда илк яккахон концерт дастурини халқимиз ҳукмига ҳавола қилди. Маълумки, Баҳриддин Зуҳриддинов 1, 2 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўтказиладиган “Жўшқин қалбим садоси” номли илк яккахон концертига катта тайёргарлик кўраётган эди. Мазкур дастурининг илк куни мана бугун мувафаққиятли ўтди.

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Хонанда илк концерт дастури бўлишига қарамай, барчани эътиборини торта олди. Учта асосий блокдан иборат бўлган дастур ҳазуломуз қўшиқлар билан бошланди. Сўнг кетма-кет жиддий ва бугунги кундаги долзарб мавзулар мужассамлаштирилган тароналарини ижро этди. Ота-она, сингил, соҳта муҳаббат, турли салбий иллатлар тўғрисидаги мусиқий асарларни тинглаб, томошабинлар бироз ўйга толишди. Ўйлашга мажбур қилган Баҳриддин Зуҳриддинов шўх ва рақсбоп қўшиқлари билан яхши кайфият ҳам улашди. Жаҳонгир Позилжонов билан куйланган “Ҳадича” таронасидан сўнг томошабинлар анча жонланди.

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Концертга ташриф буюрганлар мириқиб дам олишди, рақсга тушишди. “Comedy Uz” резидентлари эса ўзларининг қизиқарли чиқишлари билан барчага табассум улашишди. Айниқса “Ўзгартирилган саволлар” лойиҳаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Хонанда ота-оналарни мадҳ этиб куйлаб, ўз падари-бузруквори ва волидасига гуллар тақдим этди. Шунингдек, қайнонаси, хонанда айтганидек унинг иккинчи онаси Ҳосила Раҳимова билан куйлаган кутилмаган дуэти ҳаммани лол қолдирди. Қолаверса, Баҳриддин Зуҳриддинов чет тилида куйланган қўшиқларини ҳам тақдим этди.

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Саҳна декорацияси ҳам маромига етказиб қурилган. Чироқлар рақси билан уйғунлашган катта экран, “Тошкент зеболари” рақс ансамблининг турли чиқишларидан ташриф буюрган меҳмонлар баҳраманд бўлишди.

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Бир сўз билан айтганда хонанда илк имтиҳондан аъло баҳолар билан ўтди. Унинг келгуси ижодий ишларига улкан парвозлар тилаймиз. Олдинда концертнинг иккинчи куни ҳам бор. Ўйлаймизки, иккинчи куни ҳам аъла даражада ўтади.

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концерт дастури ҳақида батафсил Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концерт дастури ҳақида батафсил Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol