Улуғбек Ҳолиқовнинг “Хато”си

Сана: 30.10.2015 3517 қайноқ

Улуғбек Ҳолиқовнинг “Хато”си

Маълумки, бугунги кунда ҳар бир соҳада ёшлар учун кенг имкониятлар яратилган. Шу жумладан санъат соҳасида ҳам кўпгина ёшлар катта ютуқларга эришмоқда. Ўзининг бир нечта қўшиқлари, маҳорати ва истеъдоди билан халқимиз қалбидан қисқа муддат ичида жой олган ёш хонанда Улуғбек Ҳолиқов ҳам ўзининг навбатдаги “Хато” номли қўшиғини “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали тақдим этди. Тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан кутиб олинди. Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган “Хато” композициясига Жасур Шаметов томонидан видеоклип ҳам тасвирга олинган.

 

Улуғбек Ҳолиқовнинг “Хато”си

Улуғбек Ҳолиқовнинг “Хато”си

Улуғбек Ҳолиқов яқиндагина “POMIDOR ENTERTAINMENT” продюсерлик маркази билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур марказ билан ҳамкорликда яратилган ушбу таронаси халқимизга манзур келади деб умид қиламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol