“Куйла, ёшлигим!” гала-концерти бўлиб ўтди

Сана: 28.10.2015 4583

Бугунги кунга қадар "Ёшлар маданият ва санъат маркази" давлат унитар корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида мазкур    “Куйла, ёшлигим!” телетанловининг ҳудудий босқич(кастинг)лари ўтказилди. Ушбу ҳудудий босқичларда 1500 нафардан зиёд истеъдод эгалари ўзларини синовдан ўтказдилар. Улар орасидан 94 нафари республика босқичида иштирок этдилар. 

“Куйла, ёшлигим!”  гала-концерти бўлиб ўтди

Ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан республика босқичидан муваффақият билан ўтган 15 нафар энг кучли овоз соҳиблари, “Куйла, ёшлигим!” эстрада вокал телетанловининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

“Куйла, ёшлигим!”  гала-концерти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 октябр куни Ёшлар ижод саройида “Куйла, ёшлигим!” эстрада вокал телетанловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Ҳакамлар ҳайъати (Мансур Тошматов, Шуҳрат Зокиров, Тойир Қўзиев, Азим Муллахонив, Ровшан Номозив) республика босқичига ўтган 15 нафар ғолиблар истеъдодини кузатиб бордилар  Танловнинг финал босқичида лойиҳанинг бирламчи  ғолиблари аниқланди.

27 октябр куни эса “Куйла, ёшлигим!” эстрада вокал танлови доирасида ўзбек эстрада юлдузлари ҳамда танлов иштирокчилари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди. Концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулова, бастакор Шуҳрат Зокиров, “ЭлДиДо” гуруҳи ва бошқа таниқли ёш эстрада хонандалари иштирок этишди.

“Куйла, ёшлигим!”  гала-концерти бўлиб ўтди

Танловнинг финал босқичида қуйидаги  иштирокчилар ғолибликни  қўлга киритди.

Гранд-При – Оразимбетов Султан Адилбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси;

1-ўрин – Умаров Ёркинхҳўжа Азиз ўғли – Тошкент шаҳри;

2-ўрин – Газиенс Карина Геннауевна – Тошкент шаҳри;

3-ўрин – Дашкинова Ирода Муроджон қизи – Тошкент вилояти

"Ёшлар маданият ва санъат маркази" томонидан  лойиҳа ғолиблари статуэтка диплом сертификат ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Шунингдек, замонавий овоз ёзиш студиясида бепул овоз ёзиш имконияти тақдим этилди.

“Куйла, ёшлигим!”  гала-концерти бўлиб ўтди

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар маданият ва санъат маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги “Ёшлар маданият ва санъат маркази” фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сон қарорига асосан, давлат унитар корхонаси ва юридик шахс шаклида ташкил этилган бўлиб, маданият ва санъат соҳасида танлов, фестиваль ва турли лойиҳаларни ўтказиши белгиланган.

“Куйла, ёшлигим!”  гала-концерти бўлиб ўтди

Бугунги кунга қадар, бир қатор лойиҳалар мазкур марказ томонидан амалга оширилди. Жумладан, шоир, бастакор ва ижрочиларнинг меҳнат фаолиятини муносиб рағбатлантириш, истеъдодли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, уларни ватанга садоқат билан хизмат қилиш ватанга бўлган меҳир муҳаббатини ошириш хамда ёшларнинг эстетик дидини ошириш ижодкорларнинг фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида “Йил қўшиғи” лойиҳаси Марказ томонидан амалга оширилган.

“Куйла, ёшлигим!”  гала-концерти бўлиб ўтди

Халкимиз юрагидан жой олган, қалбларни нозик туйғулар сари етаклаган, кимларнингдир дардига малҳам бўлиб, яна кимларнингдир бахтига қувонч ва шодлик улашган тароналар муносиб баҳоланди. Қолаверса, Эътироф-2014” миллий тақдирлаш маросими, турли соҳада ишлаётган, ўзига хос иқтидорга эга турли ёш тоифасидаги ҳамюртларимизга мўлжалланган “Мана-мен”! телевизион лойиҳаларини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтишимиз мумкин. Бир сўз билан айтганда, Ёшлар маданият ва санъат марказини имкониятлар калити дейиш мумкин.

“Куйла, ёшлигим!”  гала-концерти бўлиб ўтди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol