Сардор Раҳимхондан кутилмаган янгиликлар шодаси

Сана: 28.10.2015 4299 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон жорий йилда самарали ижод қилиб, кетма-кет тароналар тақдим этиб келмоқда. Хонанданинг ҳар бир ижод маҳсули деярли хит даражасига кўтарилиб, тингловчиларнинг бугунги кундаги энг севимли ва талабгор қўшиқларига айланиб келмоқда. Мусиқий асарларга монанд яратилаётган видеоклипларининг бири қалбни ўртаса, бошқаси кайфиятни кўтаради.

 

Сардор Раҳимхондан кутилмаган янгиликлар шодаси

Маълумотларга қараганда, Сардор Раҳимхоннинг “Азизам” таронасига ишланган видеоклипи тез кунда тақдим этилади.  ““Бебаҳогинам”  номли янги тарона ҳам ёздим. Бу композициянинг сўзи Бегзод Юсуфга тегишли. Мусиқаси эса Аҳмад Ҳожиматов томонидан басталанган. Мазкур мусиқий асар жуда ҳам романтик бўлиб, бир сўз билан муҳаббат таронаси дейиш мумкин.”- дейди хонанда Сардор Раҳимхон.

Сардор Раҳимхондан кутилмаган янгиликлар шодаси

Бу ҳали эмас. “Бебаҳогинам” қўшиғига клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип ҳам суратга олинмоқда. Қолаверса, хонанданинг янги “Санамжон” номли альбоми сотувга чиқади. Шу билан бирга,  sardorrahimxon.com манзилидаги расмий сайти ҳам тез кунда ишга тушади.

Сардор Раҳимхондан кутилмаган янгиликлар шодаси

Биз Сардор Раҳимхоннинг ижодий фаолиятига омад тилаган ҳолда мана шундай кутилмаган янгиликларни кутиб қоламиз. 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol