Шуҳрат Носировдан илк тарона премьераси

Сана: 27.10.2015 2692

Шуҳрат Носировдан илк тарона премьераси

Бир нечта таниқли хонандалар билан ҳамкорликда иш олиб борган ижодкор Шуҳрат Носиров яккахон хонанда сифатида ўз фаолиятини бошлади. Бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали хонанданинг “Ёниб-ёниб” деб номланган композицияси жаранг сочди. 

Шуҳрат Носировдан илк тарона премьераси

Мазкур мусиқий асар тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинди. Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак,  матн муаллифи Баҳодир Низомов. Мусиқаси хонанда томонидан басталанган. Аранжировкаси устида Даврон Абдуллаев иш олиб борган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанданинг сўзларига қараганда, айни дамда 10 га яқин тароналар устида иш олиб борилмоқда. Тез кунда мазкур композициялар кетма-кет халқимизга намойиш этилади. Ҳозир эса Шуҳрат Носиров ижросидаги “Ёниб-ёниб” қўшиғини тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol