Шаҳло Аҳмедовадан янги видеоклип “Керакмас”

Сана: 26.10.2015 1417 қайноқ

Шаҳло Аҳмедовадан янги видеоклип “Керакмас”

Эстрада оламида кўплаб ютуқларга эришаётган, ёқимли овози билан халқимиз қалбидан жой эгаллаган латофатли Шаҳло Ахмедова яқиндагина “Ўзинг бўлсанг бас” композициясига видеоклип суратга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп ўтмай мазкур қўшиқнинг видеоклипи тайёр бўлди. Маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлиги ва операторлигида тасвирга олинган, трек йўналишидаги видео асар бугун сайтимиз орқали тақдим этилмоқда. 

Шаҳло Аҳмедовадан янги видеоклип “Керакмас”

Клипда Шаҳло Аҳмедова бир нечта образда намоён бўлган. Қизиқарли ва ранг-баранг рақсларга бой бу ижод маҳсулида ҳар бир ҳолатдан то кичик деталгача эътибор қаратилган. Ҳаттоки, мусиқачиларгача алоҳида ёндашилган. Суратга олиш жараёни 2 кун давом этган. Бобур Умаров сўзи ва мусиқаси билан яратилган бу қўшиққа ишланган видеоклип мухлисларга манзур келади деб умид қиламиз. Ҳа айтганча, ушбу “Ўзинг бўлсанг бас” композицияси “керакмас” номига ўзгарди. Марҳамат видео асарни томоша қилинг ва фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol