“Сетора” гуруҳининг ғалабаси.

Сана: 25.02.2014 4781

 Туркиянинг TMB  халқаро телеканалида Осиё мамлакатларининг хонандалари ижро этган тароналар бўйича хит парад ташкил этилган бўлиб, унда “Сетора” гуруҳи иштирок этди ва биринчи ўринга муносиб деб топилди. 

 Мазкур гуруҳнинг лобар қизлари нафақат ўзбек тилида, балки  бир неча бошқа тилларда ҳам  қўшиқ ижро этиб, тингловчиларга шодлик бағишлайдилар. Ахир  қалбимизнинг беғубор туйғуси муҳаббат қай тилда ижро этилишидан қатъий назар, уни юрак навосидан  тушуниб етишингиз мумкин. “Сетора” гуруҳининг қозоқ тилида куйлаган “Кеширим” номли таронаси хит параднинг  юқори ўрнини эгаллагач, Туркиянинг каналидан бир неча ҳафта давомида намоиш этилди. Ижодкорларнинг борган сари иқтидорлари ошиб бормоқда. Шунингдек, улар бор куч ғайратлари билан янгиликлар яратишга киришиб кетганлар. “Сетора” гуруҳига ижод самосида янада баланд парвозларни тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol