Инстаграмда нима гап?

Сана: 21.10.2015 4780 қайноқ

Кундан кунга оммалашиб, барчани диққатини ўзига тортган инстаграм ижтимоий тармоғида хабарлар жиддат билан янгиланмоқда. Ҳар лаҳзада кутилмаган янгиликлар тармоқ фойдаланувчиларини лол қолдирмоқда. Бугун анъанамизга мувофиқ мазкур ижтимоий тармоқдаги энг кўп муҳокамаларга сабаб  бўлаётган бир қатор янгиликларни тақдим этамиз. Шоу-бизнес олами вакиллари билан мухлислар ўртасида мустаҳкам кўприкка айланган инстаграм ижтимой тармоғида нима гап?  Демак, шу кеча кундузда

Дилсўз она бўлди

Ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришган, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз оналик бахтига мушарраф бўлди. Фаррух Раимов ва Дилсўзни фарзандли бўлганликлари билан табриклаб қоламиз. 

Улуғбек Раҳматуллаев қалбаки чипталар ҳақида огоҳлантирди

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Улуғбек Раҳматуллаев қалбаки чипталар сотилаётгани ҳақида маълум қилди. Хонанда бир неча кун мухлисларни огоҳликка чақирган эди. Куни кеча инстаграм ижтимоий тармоғида видеолавҳа жойлаб, ҳақиқий чиптани қалбакисидан фарқ қилувчи жиҳати борасида айтиб ўтди.

Инстаграмда нима гап? Инстаграмда нима гап?

 Шоҳруҳхон кутилмаган образдаги фотосуратлар

Шоу-бизнес оламида ўз ўрни ва мухлисларига эга бўлган хонанда Шохруҳхон сўнги кунларда инстаграм оламида турли образдаги фотосуратларини жойламоқда. Яхши кайфият улашувчи мазкур суратлар мухлисларга манзур келмоқда. Гоҳ ранг-баранг шарлар билдан, гоҳида гитара билан мухлисларинилол қолдирмоқда. Маълум бўлишича, Шохруҳхон янги фотосессия устида ишламоқда. Инстаграм ижтимоий тармоғидаги фотосуратлар ҳам айнан хонанданинг янги фотосессиясидан бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида эса тез кунда батафсил маълумот бериб ўтамиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг ва воқеалар ривожини кузатинг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol