“Ўзбекфильм” киностудияcидан навбатдаги туҳфа: “Кўргим келади”.

Сана: 25.02.2014 3956

“Ўзбекфильм” киностудияси томонидан турли туман ҳаётий воқеаларни ўз ичига олган инсонларга сабоқ берувчи, ҳаёт ҳақиқатларнини англашда туртки бўладиган фильмлар суратга тушириляпти ва томошабинларга тақдим этиляпти.

Улардан яна бири эътиборингизга ҳавола этилади. Ишчи номи “Зиёда” бўлган ва ҳозирда “Кўргим келади” номини олган янги ўзбекфильмнинг премъераси 1 март куни соат 16.00да Киночилар уйида ва 17.00да Алишер Навоий номли санъат саройида бўлиб ўтади.
Тақдирнинг оғир синовларига дуч келган хонанда аёлнинг ҳаёт йўли айнан шу фильмда акс этган. У кетма кет ташвишлар гирдобидан қай тарзда чиқиб кетади? Ўзида куч топа олармикан ёхуд тақдирга тан берадими? Юракни қамраган саволларга фильни томоша қилибгина жавоб топишингиз мумкин.
“Кўргим келади” фильмининг бош ролларини Дилноза Кубаева, Хусан Жўраев, Сайёра Юнусова, Мубина Назирбоевалар ижро этганлар.
Инсоннинг ҳаёт имтиҳони қошида қалбини қамраган туйғулардан, юракнинг ожизлиги-ю куч-қудратга эга эканидан сўзловчи фильм томошабинларда ижобий таассурот қолдиради деган умиддамиз.

Дарвоқе, мазкур фильмга чипталарни “Ўзбегим таронаси” радиосининг турли викториналарида иштирок этиб қўлга киритишингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol