Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари

Сана: 20.10.2015 4566 қайноқ

Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Муниса Ризаева ўзининг мегашоусини юқори кайфиятда намойиш қилмоқда. Куни кеча старт олган концертнинг илк кунидан фоторепортажни тақдим этган эдик. Ана энди эса батафсил маълумот ҳамда  янада ёрқин фотосуратларни сизлар билан бўлишишга аҳд қилдик. Мазкур шоу дастурга хонанда яхшигина тайёргарлик кўрганини концертнинг илк сонияларидаёқ сезиш мумкин эди.

Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари

Мегашоуга ташриф буюрган мухлислар саҳнадан кўзини узмай, давомли қарсаклар билан Муниса Ризаевани интиқлик билан кутиб турган бир пайтда чироқлар буткул ўчирилди. Шунда у саҳнанинг чап томонида мегашоунинг қаҳрамони кўринди. Хонанда бир неча сония куйлагандан сўнг, саҳнада пайдо бўлди ва кутилган шоу дастур бошланди.

Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари

Муниса Ризаева концерт давомида бир нечта имиджларда намоён бўлди. Дилга якин қўшиқлар ва унга ҳамоҳанг рақслар ёрқин чироқлар билан уйғунлашди. Декорация учун катта экранлардан фойдаланилган бўлиб, ундаги турли нақшинкор чироқлар барчани лол қолдирди.

Хонанда мазкур дастурида аллақачон  мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган тароналарини ремикс тарзида ҳам куйлади. Концертнинг биринчи блогида миллий рақслар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса “Маҳаллада дув-дув гап” фильми парчалари янги талқинда “Истиқлол” санъат саройи саҳнасида тақдим этилди. Ёш ва умидли хонанда Шахзод Муродов билан бошланган можаролар уларнинг дуэт таронасига уланиб кетди.

Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари

Концерт дастурида Муниса ташриф буюрган томошабинлар билан бирга қўшиқлар куйлаб, зални бир неча бор айланиб чиқди. “Ота-она” таронаси куйлаб, ота-онасига гуллар тақдим этди. “Comedy uz” резидентлари ўз чиқишлари билан мухлислар кайфиятини янада кўтаришди. Шунингдек, Муниса Ризаеванинг лойиҳаси ҳисобланган Dj Yamin ҳм ўз иқтидорини намоён этди.

Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари

Концерт сўнгида у “Ватан” ҳақидаги композициясини куйлашини эълон қилар экан, дил сўзларини изҳор этди. Юртимиз президенти шарафига самимий тилаклар билдирди. Ана ундан сўнг “Ватан” композициясини ижро этди ва мегашоунинг илк кунига якун ясалди.

Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари

Биз хонанданинг мегашоусининг кейинги кунларига омад тилаймиз ва воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари Муниса Ризаеванинг мегашоуси тафсилотлари

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol