“Ўзбеккино” МА фаолиятига оид сўнгги янгиликлар

Сана: 20.10.2015 2990

“Ўзбеккино” МА фаолиятига оид сўнгги янгиликлар

"Ўзбеккино" миллий агентлиги фаолиятига оид сўнгги янгиликлардан хабардор этди. Биз эса уларни сайтимиз орқали тақдим этишга аҳд қилдик. Демак, янгиликлар шодасига эътиборингизни қаратинг. 

“Ўзбекфильм” киностудияси директори ўзгарди. Киностудия директори вазифасини вақтинча бажарувчи Замир Аринов ўрнига 15 октябрдан эътиборан Комилжон Шамсиддинов директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Комилжон Шамсиддинов шу вақтгача “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Илмий-оммабоп, ҳужжатли кино ва видеофильмлар сценарийларини тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Яна битта муҳим янгилик. “PROlogue” фестивали учун аризалар қабули якунига етди. Ҳаваскор ва профессионал ёш киноижодкорлардан 60 га яқин аризалар келиб тушди. Саралаш — 31 октябргача, фильмлар намойиши — 16-20 ноябрда, тақдирлаш — 21 ноябрда. Фестиваль доирасида яна бир маълумот — тадбир логотипи Лазизбек Ҳамидов томонидан ишлаб чиқилган.

23 октябрда премьера. Қизларни эрта турмушга бериш иллати ҳақидаги «Тубанлик», диний ақидапарастларнинг алдовига ишониб, уларнинг таъсирига тушиб қолиш ҳақидаги «Алданган аёл», «Одноклассники.ру», Ватанни, қайсидир маънода, сотиб кетиб, ҳозир мусофирчиликда минг бир азоб яшаётганлар ҳақидаги «Гумроҳлар» фильмларидан сўнг режиссёр Ҳилол Насимов ноқонуний миграция ҳақида «Ажал жодуси» номли бадиий фильм суратга олди. Мазкур фильм премьераси 23-октябрьда бўлиб ўтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol