“Божалар” гуруҳидан “Тўйлар муборак” видео талқинида.

Сана: 25.02.2014 4707

“Божалар” гуруҳи яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиосида янги “Тўйлар муборак” қўшиғининг премъерасини ўтказган эди.

Мазкур қўшиққа клип ҳам суратга олиниши ҳақидаги ваъдаларни эшитган эдик. Ижодий гуруҳ ваъдага вафо қилган ҳолда ушбу қўшиғининг видеоклипини тақдим этади. “Тўйлар муборак” қўшиғининг клипини клипмейкер Жонрид тасвирга туширган. Ғоя “Божалар” гуруҳига тегишли.
Гуруҳ аъзолари ҳамиша ўзларининг ўзгачаликлари ва кайфият улашувчи ғоялари билан ажралиб туради. Жаҳонгир Позилжоновнинг ҳар чиқиши алоҳида эътиборга ва таҳсинларга сазовордир. Хатто яқиндагина таниқли хонанда Шоҳруххон концертида ҳам дуэт ижро этиш учун саҳнада пайдо бўлишлари, антиқа либослари ва ажойиб хатти ҳаракатлари билан томошабинларга бир олам завқу шавқ улаша олди. Бу галги ижод маҳсули билан қанчалар юракка йўл топа олишини баҳолаш муҳлислардан. Қўшиқ клипини сайтимизнинг “Суперпремъера” саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol