“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

Сана: 18.10.2015 1537 қайноқ

“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

Эстрадамизнинг бетакрор юлдузи, ўзининг ёрқин ижоди билан халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган хонанда латофатли Лола мухлислари учун яна бир янги туҳфа тайёрламоқда. 15-16 октябрь кунлари унинг “Севгимсан” композициясига видеоклип суратга олинди. Маълумки, мазкур қўшиқнинг тақдимоти 14-октябрь куни пойтахтимизда жойлашган нуфузди ресторанларнинг бирида бўлиб ўтган эди.

“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

Мазкур видеоклипда бош ролни Лола, шу клип учун таклиф этилган сирли актёр билан бирга ижро этди. Уч кун давомида  “Ўзбекфильм” повильонида тасвирга олинган мазкур видеоасарнинг бош қаҳрамонларидан бирининг номи сир тутилмоқда. Фақатгина шуни айтиб ўтишимиз мумкинки, бу актёр мазкур клип учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унинг исми ҳам, ташқи кўриниши ҳам сирлигича қолмоқда. Видеоклип намойишида эса барча сирлар ошкор этилади ва бу мухлислар учун кутилмаган совға бўлиши аниқ.

“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан “Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

“Севгимсан” таронасига видеоклип суратга олиш жараёнига қатнашган ижодий жамоага тўхталадиган бўлсак, режиссёр ва оператор Ёдгор Носиров, графика режиссёри Арабшоев Давлат, стилистлар эса Рената Искандарова ҳамда Мадина. Либослар бўйича рассом Ҳилола Шер, грим бўйича рассом  Екатерина Серякова ва  Анна. Дизайнер Зулфия Султон, визажист Тимонина Диана, Декоратор Ҳусан Пўлатов.

“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан “Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

Демак, тез кунда севимли хонандангиздан янги видеоклипни кутиб қолинг.

“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

“Севгимсан” тез куда видеоклипи билан

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol