Сарвар ва Комил “Ўзбегим таронаси” радиосининг меҳмони.

Сана: 25.02.2014 4047

24-февраль куни “Ўзбегим таронаси” радиосида соат 18.20да “Премьера” лойиҳасида мафтункор Шаҳзоданинг “Юрак йиғлар” фильмига куйлаган “Сен менга керак” номли саундтреки тингловчилар эътиборига ҳавола этилди ва янги тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Шаҳзода янги таронани бор меҳр билан ижро этгани унинг ҳар нафасидан шундоққина сезилиб туради. Мазкур қўшиқ ижодкорнинг бошқа ижод маҳсуллари сингари муваффақият қозониши шубҳасиз. Дастурнинг тўғридан тўғри эфирига қўнғироқ қилган муҳлислар ижобий фикрларини йўлладилар. 
Мазкур лойиҳага “Юрак йиғлар” фильмининг ижодкорлари Сарвар ва Комил ташриф буюриб бошловчи Дилмурод Ғуломовнинг ҳамда тингловчиларнинг бир қатор саволларига жавоб бердилар. Ижодкорлар ўз фильмларини ноанъанавий тарзда суратга олинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар ва муҳлисларга фильмга ҳамда ҳаётларига алоқадор маълумотларни етказдилар.
Шунингдек, турли миш-мишлар тилга олинди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, “Сарвар ва Комил 2014 йилда уйланар экан”, - деган миш мишга нуқта қўйилди. Бу маълумот ҳақиқат эканидан хабардор бўлдик. Фақат ким Сарварми ё Комил? Бу саволга сайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсангиз билиб олишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol