Азиза Низамова ва Баҳодир Низомовдан кутилмаган ижод маҳсули

Сана: 16.10.2015 3118

Азиза Низамова ва Баҳодир Низомовдан кутилмаган ижод маҳсули

Ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришган, ўзининг ижро маҳорати билан мухлислар қалбидан ўрин эгаллаган хонанда Азиза Низамова яна бир дуэт тарона устида  олиб борилаётган иш жараёнини якунлади. Унинг навбатдаги дуэтдоши истеъдодли ва серқирра ижодкор Баҳодир Низомов. “Соғинасан” деб номланган мазкур  мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Баҳодир Низомовга тегишли. Аранжировкаси устида Умид Обидов иш олиб борган.

 

Азиза Низамова ва Баҳодир Низомовдан кутилмаган ижод маҳсули

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,  Баҳодир Низомов эстрадамизнинг кўпгина таниқли хонандалари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Бир қатор хит тароналарнинг сўзи ва мусиқа муаллифи ҳисобланади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Соғинасан” композициясига Икромали режиссёрлигида видеоклип ҳам тасвирга олинган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol