“Қайтар дунё” кутилмаган мавзудаги композиция

Сана: 15.10.2015 3406 қайноқ

“Қайтар дунё” кутилмаган мавзудаги композиция

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири, ўзининг дилга яқин тароналари билан халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган Улуғбек Раҳматуллаевдан навбатдаги янгилик. Яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўраётганига қарамай, хонанда бир қатор янги қўшиқлар тақдим этиб, мухлисларини хурсанд этишда давом этмоқда.  Бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали Улуғбек Раҳматуллаевнинг кутилмаган мавзудаги композицияси жаранг сочди.

 

 

“Қайтар дунё” кутилмаган мавзудаги композиция

“Қайтар дунё” деб номланган мазкур мусиқий асарнинг матни Нодир Азимовга тегишли. Мусиқаси эса Иқбол Муҳаммад томонидан басталанган. Аранжировкаси устида  Ойбек Қўчқоралиев иш олиб борган. Мазкур композиция хонанданинг бошқа ижод маҳсуллари каби халқимиз қалбидан жой олади. Тингловчиларни эса асло бефарқ қолдирмайди деб ўйлаймиз. Сўзимизнинг исботи сифатида мазкур таронани тинглаб, баҳо беришга сизни чорлаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol