"Божалар"дан “Бойвачча”нинг янги талқини ва клипини қарши олинг

Сана: 13.10.2015 1816 қайноқ

"Божалар"дан “Бойвачча”нинг янги талқини ва  клипини қарши олинг

Санъатимизда ўз услуби ва йўналишига эга бўлган хонанда Жаҳонгир Позилжонов сўнгги кунларда ўз жамоаси билан бирга қизғин ижод уммонига шўнғиган. Куни кеча янги таронасига видеоклип суратга олиш ишларини якунлаган “Божалар” гуруҳи бугун “Бойвачча” қўшиғининг янги талқинини “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали  тақдим этди. 

"Божалар"дан “Бойвачча”нинг янги талқини ва  клипини қарши олинг

"Божалар"дан “Бойвачча”нинг янги талқини ва  клипини қарши олинг

Мазкур мусиқий асар  тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Таронанинг муаллифларига келадиган бўлсак, сўзи “Radius 21”га тегишли бўлиб, мусиқаси ва аранжировкаси Ботир Алиев томонидан амалга оширилган.

"Божалар"дан “Бойвачча”нинг янги талқини ва  клипини қарши олинг

"Божалар"дан “Бойвачча”нинг янги талқини ва  клипини қарши олинг

Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Бойвачча” қўшиғи икки  ўзбек ҳамда рус тилида куйланган. Шунингдек, "Божалар" жамоасининг ғоясига кўра, Жонрид Сагдиев режиссёрлигида  Бухорода ва Тошкент шаҳрида видеоклип тасвирга олинган. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, “Бойвачча” композициясининг рус тилидаги талқини ҳамда унга ишланган клипни Россия телеканалларида ҳам томоша қилишингиз мумкин. Айни дамда сиз бу видео асарни сайтимиз орқали томоша қилишга чорлаймиз. Кўринг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol