Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Санамжон”

Сана: 12.10.2015 1443 қайноқ

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Санамжон”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг, аллақачон мухлислар қалбидан жой эгаллаган ҳамда хит қўшиқлар қаторидан қисқа фурсат ичида ўрин олган “Санамжон” композициясига, клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип яратилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

 

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Санамжон”

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Санамжон”

Бугунги кунга келиб узоқ кутилган мазкур видео асар тайёр ҳолатга келди ва сайтимиз орқали халқимиз ҳукмига ҳавола этилмоқда. Мелодрамма жанрида тасвирга олинган клипда бош ролларни маҳоратли актёр Бобур Йўлдошев ҳамда латофатли актриса Асал Шодиева ижро этган.

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Санамжон”

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Санамжон”

Нигоҳинг тафтидан битсам баётим

Кўзингга термулиб ўтса ҳаётим.

Сен жоним дегандинг, жонимни олдинг

Сўнмас баҳорни қалбимга солдинг...

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Санамжон”

Узоқ кутилган видеоклип премьераси “Санамжон”

Клипни томоша қилар экансиз, ундаги воқеалар сизни бефарқ қолдирмайди. “Санамжон” таронаси илк янграганидаёқ ўз тингловчиларига эга бўлган эди. Вақт ўтиб, мухлисларнинг энг севимли ва талабгор қўшиқлар қаторидан ўрин эгаллади. Видеоклипидан сўнг халқимиз қалбидан янаям чуқурроқ жой эгаллаши аниқ. Сўзимизнинг исботи сифатида клипни томоша қилишга барчангизни чорлаймиз ва фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol