Тез кунда Нилуфар Усмонова янги китобининг тақдимотини ўтказади

Сана: 10.10.2015 3517 қайноқ

Тез кунда Нилуфар Усмонова янги китобининг тақдимотини ўтказади

Санъатимизнинг бетакрор юлдузи Нилуфар Усмонова жорий йилда унумли ижод қилиб, бир қатор  янги тарона ва видеоклипларни тақдим этиш билан бирга кўпгина лойиҳалар устида ҳам иш олиб бораётгани сир эмас. Энг қизиғи хонанда ҳар бир лойиҳасини, ютуғини ва ижодий янгиликларини халқимиз билан бирга ёнма-ён туриб бўлишмоқда. 

Тез кунда Нилуфар Усмонова янги китобининг тақдимотини ўтказади

Маълум бўлишича, Нилуфар Усмонова таниқли фотограф Равшания билан бирга яна бир кутилмаган арт-лойиҳа устида ишламоқда.  Табиат, гуллар, фасллар барча барчаси хонанданинг янги китобидан жой олиши кутилмоқда. Нилуфар Усмонованинг илк китобининг тақдимоти тез кунда ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тақдимотда унинг китоби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хонанда бундан олдин юридик мавзуда китоб ёзишга ҳам муваффақ бўлган эди. Ушбу китоб Акбар Хўжаев билан биргаликда ёзилган бўлиб, “Гиёҳванд моддалар ва улар билан боғлиқ жиноятлар” номи остида нашр қилинган.

Тез кунда Нилуфар Усмонова янги китобининг тақдимотини ўтказади

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Нилуфар Усмонова  яқиндагина Москва шаҳрида ижодий сафарда бўлиб қайтди. У ердаги “Восток Фм” радиосида қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди. Эндиликда мазкур ФМ тўлқинида Нилуфар Усмонованинг ҳар бир янги қўшиқлари премьера қилиб борилади.

Тез кунда Нилуфар Усмонова янги китобининг тақдимотини ўтказади

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol