Жасур Ғоиповнинг “Сенсиз”и янги талқинда

Сана: 10.10.2015 3001

Жасур Ғоиповнинг “Сенсиз”и янги талқинда

Қисқа фурсат ичида халқимиз назарига тушиб, кўплаб ютуқларга эришган хонанда Жасур Ғоиповдан янгилик. Бир муддат ижодий танаффусда бўлган Жасур Ғоипов  бугун  навбатдаги ижод намунасини мухлислар ҳукмига ҳавола этмоқда. Бу аллақачон тингловчиларнинг севимли қўшиғига айланиб улгурган “Сенсиз” композициясининг ремикс тури бўлиб, талаб ва истакларга биноан ишланган.

 

Жасур Ғоиповнинг “Сенсиз”и янги талқинда

Мазкур мусиқий асар “Беном” гуруҳи вакиллари Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда ёзилган эди. Янгича турини яратишда эса  Жасур Ғоипов “Беном Медиа” жамоаси ҳамда  Dj Joha билан ҳамкорлик қилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда айни дамда бир қатор янги қўшиқ ва видеоклиплар устида иш олиб бормоқда. Тез кунда навбатдаги композициясига клип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Ҳозирда унинг ғояси устида Жасур Ғоипов ва унинг ижодий жамоаси бош қотирмоқда.

Жасур Ғоиповнинг “Сенсиз”и янги талқинда

Демак, тез кунда севимли хонандангиздан янги ижод маҳсулларини кутиб қолинг. Биздан асло йироқлашмаган ҳолда Жасур Ғоипов ижросидаги “Сенсиз” таронасининг янгича талқинини тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol