Дилмурод Мусаевнинг Наврўз байрамига совғаси.

Сана: 22.02.2014 4487

Муҳаббат Шамаеванинг “Ўйлайсан” номли қўшиғини қайта ижро этиб, тингловчилар томон йўллаган Дилмурод Мусаев  ўз иқтидори билан барчани шод этган бўлса ажаб эмас. 

Қўшиқча қиламан, севинч улашишда  давом этмоқда.  Сабаби, бир нечта қўшиқлар яратди. Яқин кунларда   “Келинчак” таронасидан ҳамда Наврўз байрамига атаб ёзилган ва миллий йўналишда ижро этилган “Турналар” қўшиғидан  баҳраманд бўлишингиз мумкин.  

Шунингдек, “Ўйлайсан” номли ретро қўшиққа клип суратга олишни ҳам режалаштиряпти. Хонанда  таниқли клипмейкер Рустам Муродов билан биргаликда ишлаш нияти борлиги билан ўртоқлашди.  

Дилмурод Мусаев  бошқа хонандаларга  ғоялар, қўшиқлар тақдим этишни аъло даражада уддалаяпти. Ижодкорнинг ҳар юмушига, ҳар ижодий парвозига омад тилаймиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol